БАА ҳарбий-ҳаво кучларининг икки учувчиси 14 март, душанба куни Яманда содир бўлган авиаҳалокат қурбони бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Араб коалицияси қўмондонлигининг Саудия Арабистони янгиликлар агентлиги томонидан тарқатилган баёнотида айтилишича, ҳалокатга қирувчи самолётда кузатилган техник нуқсон сабаб бўлган.Бир муддат илгари БАА вакиллари Ямандаги «Умиднинг қайтиши» ҳарбий операциясида қатнашаётган қирувчи билан алоқа узилиб қолганини маълум қилган эди. Эндиликда унинг қулаши оқибатида бортдаги икки учувчи ҳалок бўлгани аниқланди.
Изоҳ (0)