Масленица байрамининг сўнгги куни (13 март, якшанба) Москва марказида энг катта қуймоқни пишириш бўйича рекорд амалга ошмади, дея хабар бермоқда «ТАСС». Диаметри 3 метр бўлган қуймоқни ошпазлар ағдара олмади, ва у бир нечта жойидан бурдаланиб кетди.
Қуймоқ тайёрлаш бўйича Гиннесснинг Рекордлар китобига муносиб рекордни «Эрмитаж» боғида ўрнатмоқчи бўлишди.
Қуймоқ учун 60 кг хамир сарф бўлди, уни махсус ускуналар ёрдамида 800 килограммли това юзасига текислаб чиқишди, сўнг идишни чўғ бўлиб турган кўмирли қўра устига жойлаштиришди. Қуймоқ яхши пишмай қолган ва бироз куйганига қарамай, боғ ташрифчилари уни мамнуният билан тановул қилди.
Ташкилотчилар келаси йилдаги иккинчи уриниш муваффақиятлироқ чиқишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)