Россиянинг Владивосток шаҳрида полиция қўриқлаш бўлими ходимларига қуролли қаршилик кўрсатган кимса отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
ИИВ Приморье ўлкаси бошқармасида маълум қилинишича, бўлим ходимлари Владивостокдаги уйлардан бирида хавф-хатар сигнализацияси ишлаб кетганидан сўнг етиб борган. Бу ерда бўлган эркак полициячиларни кўриб, уларга тўппончадан ўқ отган. Полициячилар ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ узган, бу наф бермагач, эркак отиб ўлдирилган.
Мазкур ҳолат бўйича тергов идоралари текширувни бошлади. Дастлабки маълумотларга кўра, полиция ходимлари томонидан қурол қўлланилиши қонуний, деб топилган.
Изоҳ (0)