АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг «Жон Стеннис» авиаташувчиси ҳамкорликдаги ҳарбий машқларда иштирок этиш учун Жанубий Кореянинг Пусан портига келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Жон Стеннис» икки ядро реактори ёрдамида ҳаракатга келтирилади ва соатига 56 километр тезликка эриша олади. Кема шахсий таркиби етти минг кишига етади. Авиаташувчига АҚШ ҲДКнинг яна бир неча кемалари қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Жанубий Кореянинг икки давлат ҳарбий ҳамкорлик тарихидаги энг йирик ўқув машғулотларида 300 мингдан ортиқ ҳарбий қатнашиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)