Суриядаги қуролли гуруҳлар аъзолари Хама провинциясида ҳукумат қўшинлари ҳарбий самолётини уриб туширди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Сурия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, жангарилар самолётни у ҳарбий базага қўнаётган вақтида нишонга олган. Шу тариқа, ҳукумат томони фикрича, қуролли гуруҳлар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим шартларини бузган.
Гуруҳлар вакиллари самолёт Хамадаги тинч аҳолини бомбардимон қилганини айтди. Улар видеоёзувни эълон қилди, унда, уларнинг сўзларига кўра, самолёт тинч аҳолига зарба бераётгани акс этган. Шунингдек, видеода самолётдан учувчи катапульта қилаётганини кўриш мумкин. Унинг тирик қолган-қолмагани номаълум.
Хамада ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги халқаро битимни бажаришга рози бўлган гуруҳлар бор-йўқлиги тасдиқланганича йўқ.
Изоҳ (0)