АҚШ президенти Барак Обаманинг рейтинги 2013 йил майидан буён энг юқори даражага етди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Gallup’нинг сўнгги ҳафталик сўрови натижаларига таяниб.
Умумий ҳисобда сўровда қатнашган америкаликларнинг ярми Обаманинг ҳукумат тепасидаги сўнгги йилида унинг фаолиятини маъқуллашини айтди. Ўтган йили эса унинг фаолиятини респондентларнинг 46 фоизи қўллаб-қувватлаган эди. Обаманинг жорий рейтинги, шунингдек, 2009 йилдаги ўртача рейтинги (47 фоиз)ни ҳам ортда қолдиради.
АҚШ президентини демократларнинг 87 фоизи, республикачиларнинг эса 11 фоизи қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ (0)