Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Ўзбекистон терма жамоасига бағишланган «Бир жамоа — бир орзу» номли китобни нашрдан чиқарди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Мазкур китоб 14 март куни сотувга чиқади. Китобда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихи, мусобақалардаги иштироки, Жаҳон чемпионатига саралаш босқичидаги ўйинлари, таркиби, рекордчилари, бош мураббийлари, терма жамоанинг етакчи ўйинчилари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг барча ўйинларининг статистик маълумотлари жой олган.
15 март куни Осиё Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Зоб Аҳан» учрашуви олдидан ҳам «Бунёдкор» стадионида мазкур китоб сотуви йўлга қўйилади. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппин ва Баҳрайн термаларига қарши ўйинларида ҳам китоблар сотуви ташкиллаштирилади.
Айни пайтда, Ўзбекистон чемпионати ўйинлари олдидан ушбу китоб сотуви йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)