Ўзбекистон миллий терма жамоасининг футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати мусобақаси, иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйини Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 март куни Филиппинга қарши ҳамда 29 март куни Баҳрайнга қарши бўладиган ўйинлари «Бунёдкор» стадионида, соат 18:00 да старт олади.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ушбу икки учрашувига жалб этиладиган футболчилар рўйхати 14 март куни ЎФФ матбуот хизмати томонидан маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси «H» гуруҳида олти учрашув ўтказиб, 15 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Етти учрашувда 16 очко жамғарган КХДР терма жамоаси «H» гуруҳида ҳозирча пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳ (0)