Европа Иттифоқи «Украина ҳудудий яхлитлигини бузишда» жавобгар саналган Россия ва Украина фуқаролари ҳамда юридик шахсларига нисбатан санкцияларни 15 сентябрга қадар узайтириш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжат ЕИ давлатлари ички ишлар вазирлари йиғилишида муҳокамасиз маъқулланган. Қарор шу ҳафтада Евроиттифоқнинг расмий журналида чоп этилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)