АҚШда ташқи кўриниши билан интернет фойдаланувчилари юрагини забт этган «энг келишган жиноятчи» озодликка чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
New York Daily News маълумотларига кўра, Жереми Микс ўқотар қуролни ноқонуний сақлагани учун жазони ўтаган, бироқ бу унга йирик модель агентлиги билан шартнома тузишига халақит бермаган. У келгусида айнан шу бизнес билан шуғулланиш ниятида.
Микс унинг фотоси Стоктон шаҳри полициясининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилингач машҳур бўлиб кетди. Суратга 100 мингдан зиёд фойдаланувчи «лайк» босган, 12,8 минг марта бўлишилган, қолдирилган изоҳлар сони эса салкам 27 мингтага етган.
Изоҳ (0)