Муҳожирлар тушган кичик кема Туркия қирғоқлари яқинида чўкиб кетиши оқибатида беш киши, жумладан, бир нафар бола нобуд бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 9 март, чоршанба куни кечки пайт Чаноққалъа вилоятида рўй берган. Кемада афғонистонлик ва эронликлар бўлгани билдирилмоқда.
Соҳил қўриқлаш хизмати тўққиз кишини қутқаришга муваффақ бўлган, яна икки киши бедарак йўқолган.
Изоҳ (0)