ГФР канцлери Ангела Меркель «Миттельдойчер рундфунк» радиостанцияси эфирида Европа Иттифоқининг Болқон давлатлари томонидан қочоқлар учун чегараларнинг ёпилиши иммиграция муаммосини тартибга солишга ёрдам бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
Меркелнинг нуқтаи назари ЕИ президенти Дональд Тускнинг баёнотига қарама-қаршидир. Туск куни кеча Сербия, Словения, Хорватия ва Македонияни қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.
«Бир томонлама қарор қабул қилиб, муаммони ҳал қилиб бўлмайди», — деди канцлер ва бунинг учун ЕИга аъзо 28 та мамлакатнинг розилиги кераклигини таъкидлаб ўтди.
Меркель Грецияга етиб келаётган қочоқларнинг таҳдидини эслатиб ўтди ҳамда вазиятни узоқ давом этмайдиган ва беқарор деб атади.
Изоҳ (0)