АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби КХДР раҳбари Ким Чен Инни бир неча маротаба «ёш эркак» ва «ёш диктатор» деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Журналистлар учун уюштирилган мунтазам брифингда чиқиш қиларкан, Кирби АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий каллакларни ихчамлаштириш вазифаси уддаланганлиги ҳақидаги баёнотини жиддий қабул қилишини таъкидлаб ўтди.
Ким Чен Ин ҳақида фикр билдираркан, у ядровий қурол яратишдан кўра Шимолий Корея халқига кўпроқ эътибор бериши лозимлигини айтиб ўтди.
«Бу ёш диктатор КХДРнинг халқаро мажбуриятларини бузишда давом этмоқда», — деди Кирби.
Изоҳ (0)