Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон» йўналиши учун янгиланган вагонлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Таъмирдан чиқарилган вагонлар қачондан йўлга чиқиши ҳақида маълумот берилмаган. Хабарга илова қилинган суратларда таъмирлаш ишлари давом этаётганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Тошкент йўловчи вагонларни таъмирлаш заводи Тошкент метрополитени буюртмасига асосан метро вагонларини капитал таъмирдан чиқараётгани ҳақида хабар берилган эди.
Хизмат муддати 15 йилга узайтирилган дастлабки янги вагонлар 2015 йилдан метрополитеннинг «Чилонзор» йўналишида ҳаракатланишни бошлаган эди.
Изоҳ (0)