Тошкентдаги Себзор кўчаси ёқасида жойлашган Ikat ресторанида 9 март, чоршанба куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабарлар қолдирилган.
Ёнғин нима сабабдан келиб чиққани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Фотохабар остида фикр билдирган фойдаланувчилардан бири олов тахминан 100 квадрат метр майдонни қамраб олгани ҳақида қайд қолдирган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.
Изоҳ (0)