Чехиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Лоуни шаҳри яқинида 9 март, чоршанба куни сирпанчиқ йўлда мактаб автобуси ағдарилиб кетди. Дастлабки маълумотларга қараганда, 18 киши турли даражада жароҳат олган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Республика қутқарув хизмати вакили Лукаш Марваннинг журналистларга маълум қилишича, ҳодиса оқибатида қанча одам жабрланганлиги аниқлаштирилмоқда. Воқеа жойида қутқарув ва тез тиббий ёрдамнинг еттита жамоаси иш олиб бормоқда. У ерга Прагадан мутахассислар юборилган. Автобусда 30 нафар бола ва тўрт нафар катта ёшдаги одам бўлган.
Марваннинг таъкидлашича, фақат бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Аварияга автобуснинг музлаган йўлда юқори тезликда ҳаракатланганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)