Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида ички GPS-навигаторга эга болалар кийимларининг янги линияси чиқарилди, дея хабар бермоқда «24.kz». Тикувчилик корхонаси ушбу инновацион янгилик ота-оналарга маъқул келишига ишончи комил.
«Бундай ғоя биз ўтган йили фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор-қутқарув жамоасига кийим тикиб бериб, уларга GPS-навигаторлар ўрнатганимиздан кейин келди. Шундан сўнг болалар кийимларини ҳам бундай навигатор билан таъминлаш ҳақида ўйлаб кўрдик», — деди цех бошлиғи.
Қозоғистон ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар йили беш юзга яқин киши бедарак йўқолади. Улар орасида кўпинча болалар ҳам бўлади. Баъзиларни қидириб топиш уддасидан чиқа олишмайди. Бундай статистика Иссиқ шаҳридаги ушбу тадбиркорни GPS-навигаторли болалар кийимларини яратишга ундади.
Изоҳ (0)