АҚШда электрон почта асосчиси Рэй Томлинсон 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, унинг ҳамкасби, TCP/IP протоколлари стекларини ишлаб чиққан Винт Серфга асосланиб, Meduza хабар берди.
Массачусетс университетини тамомлаган Рэй Томлинсон 1967 йилда Bolt, Beranek and Newman компаниясига ишга кирди. У ерда мутахассис ARPANET тармоғи орқали маълумот узатиш учун CPYNET дастурини яратди.
Шундан сўнг у CPYNET кодининг бир қисмидан бошқа компьютерларга матнли хабарлар йўллаш учун фойдаланди.
Биринчи электрон мактубни Томлинсон 1971 йилда йўллади. У, шунингдек, исмни хостдан ажратиш учун @ белгисидан фойдаланишни ҳам биринчи бўлиб бошлаб берди. Ўшанда унинг кашфиёти катта ютуқ сифатида қабул қилинмади, лекин кейинроқ оммалашди.
2012 йилда Томлинсон интернет Шон-шараф залига киритилди.
Изоҳ (0)