Виктор Януковичнинг адвокати Виталий Сердюк унинг Украинага президент сифатида қайтиш нияти борлигини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Унинг Украинага қайтиш нияти бор ва бунинг учун ҳуқуқий хатти-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Янукович президентлик ваколатини зиммасидан соқит қилмаган ва мамлакатни бошқаришдан ўзини тортмаган. Уни ҳокимиятдан четлатиш жараёнида Украина конституцияси қўпол равишда бузилган. Шунингдек, Янукович халқаро қидирувда эмас ва дунё бўйлаб эмин-эркин ҳаракатланиши мумкин», — дея таъкидлаган Сердюк.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Интерпол Януковични қидиришга тааллуқли бўлган маълумотни вақтинча олиб ташлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)