АҚШнинг Forbes журнали жаҳоннинг энг бадавлат одамлари янги рейтингини эълон қилди. «Газета.ru» хабарига кўра, миллиардер Алишер Усмонов (бойлиги — 12,5 миллиард доллар) мазкур рўйхатда 73-ўринни, Россия бойлари орасида эса учинчи поғонани эгаллаган.
Forbes рейтингига кўра, НОВАТЭК ва «Сибур» эгаларидан бири Леонид Михельсон Россиянинг энг бадавлат одамига айланган (бойлиги — 14,4 миллиард доллар, умумий рейтингда — 60-ўринда), ундан кейинги ўринни «Альфа-групп» эгаларидан бири Михаил Фридман эгаллаган (бойлиги — 13,3 миллиард доллар, умумий рейтингда —63-ўринда).
Forbes маълумотларига кўра, 2015 йилда Россиянинг энг бой учала одами фақат бойиган: Михельсон 2,7 миллиард долларга, Фридман 1,3 миллиард долларга, Усмонов эса 1,9 миллиард долларга.
Умумий рейтингда 75 миллиард долларлик бойлик билан Microsoft асосчиси Билл Гейтс пешқадам. Ундан кейинги ўринда Zara бренди асосчиси, испаниялик Амансио Ортега (бойлиги — 67 миллиард доллар), Уоррен Баффет (60,8 миллиард доллар), мексикалик медиамагнат Карлос Слим (50 миллиард доллар) ва Amazon асосчиси Жефф Безос (45,2 миллиард доллар) бормоқда.
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси ва эгаси, 31 ёшли Марк Цукерберг миллиардерларнинг кучли юзлигидаги энг ёш миллиардер ҳисобланади (рейтингда — 6-ўринда, бойлиги 44,5 миллиард доллар). Рейтингга киритилган 1,8 мингдан ортиқ миллиардер орасида энг ёши норвегиялик Александра Андресендир — у 19 ёшда (рейтингда 1476-ўринда, бойлиги 1,2 миллиард доллар).
Изоҳ (0)