Хонанда Лола Йўлдошева shok.uz сайтига берган интервьюсида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ҳамда мухлисларидан узр сўради, дея хабар бермоқда «Даракчи.uz».
Бошловчининг «Лицензиянгизни қайтариб олиш учун ‘Ўзбекнавo’дан кечирим сўраганингиз ростми?» деган саволига Лола қуйидаги жавобни берди:
«Ҳа, бу рост. Мен нафақат ‘Ўзбекнавo’дан балки, менинг фотосуратларим, ҳаракатларим, кийимларим, қўшиқларимда тилга олинаётган мавзулар кимгадир ноқулайлик туғдираётган ёки яшашига халақит бераётган, тунлари тинч ухлашига имкон бермаётган бўлса, уларнинг барчасидан узр сўрашим мумкин».
Изоҳ (0)