Астраханлик фотосуратчи Евгений Полонский Леонардо Ди Каприодан у ўз Instagram’ида у олган суратдан берухсат фойдалангани учун ранжиганини айтди, деб ёзади «Российская газета». Унинг айтишича, актёр сайғоқ акс этган фотосурат муаллифини кўрсатиш ҳақидаги сўровга жавоб берганича йўқ.
«Ўзим ҳам Ди Каприога ёзиб, муаллифни кўрсатишни сўрадим. Ишончим комил, у ўзининг узоқ кутилган биринчи «Оскар»ини нишонлаб бўлгач, буни албатта амалга оширади. Ҳеч қандай юридик шикоятларим йўқ. Бироқ бундай ноёб ва ҳуркак жониворларни суратга тушириш — жуда мураккаб иш. Суратларни берухсат олишгани эса алам қилади», — деди Полонский.
Ди Каприо сувлоқдаги сайғоқ тасвирини уч ойча аввал жойлаган эди. Унга ёзилган изоҳда актёр 2015 йил сайғоқлар учун ғоят мураккаб кечганини қайд этди: уларнинг ярми «сирли касаллик» туфайли қирилиб кетди, шу туфайли БМТ ушбу турни ноёб жониворлар сонини қайта тиклаш бўйича ўз режасига киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ди Каприо «Омон қолган» фильмидаги ижроси учун йилнинг энг яхши актёри деб топилиб, фаолиятида биринчи марта «Оскар» ҳайкалчаси билан тақдирланди.
Изоҳ (0)