«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида эстрада ижодкорлари учун ташкил қилинган махсус малака ошириш ўқув курсларининг илк битирувчиларига сертификатлар топширилди, дея хабар бермоқда «Ўзбекнаво» матбуот хизмати.
Сертификат топшириш маросимида Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари – «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Жўраев, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти проректори Гўзал Ҳолиқулова ва бошқа институт профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Ўзлаштириш бўйича энг юқори кўрсаткичларни қўлга киритган эстрада хонандаларига алоҳида совғалар топширилди.
Изоҳ (0)