Шанхай — Мюнхен йўналишида учаётган Lufthansa авиакомпанияси самолёти Красноярск устида парвоз қилаётганда унинг бортида бўлган 9 ёшли қиз вафот этган. Ҳаво кемаси зудлик билан захира аэродромига қўндирилган, дея хабар беради «Газета.ru».
«‘Емеляново’ аэропорти шифокорлар гуруҳи тўққиз ёшли қизнинг ўлимини қайд этди. Унинг ота-онаси боланинг жасади билан парвозни давом эттиришга қарор қилди. Борт 11:35 (Тошкент вақти билан 09:35)да учиб кетди», — дея маълум қилган минтақа ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.
Ушбу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Изоҳ (0)