Хонанда Сэм Смит жосус Жеймс Бонд ҳақидаги сўнгги — «Спектр» фильмига асосий қўшиқ сифатида куйлаган композицияси АҚШ киноакадемияси томонидан 2015 йилнинг фильм учун ёзилган энг яхши қўшиқ деб топилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Хонанданинг «Writing’s on the Wall» қўшиғи унга «Оскар» мукофотини келтирди.
Мазкур йўналишда мукофотга, Смитдан ташқари, Леда Гага, рэпер The Weeknd, Дэвид Ленг ва Жошуа Ральфнинг қўшиқлари ҳам даъвогарлик қилганди.
Изоҳ (0)