Режиссёр Рустам Саъдиев комедияли мелодрама жанрида янги фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Айни кунларда комедияли мелодрама жанрида бир фильм ишлашни ўйлаб юрибман. ‘Эр бермоқ, жон бермоқ’ комедиясини суратга олган эдим. Шу картинанинг иккинчи қисмини суратга олмоқчиман», — деди режиссёр.
Маълумот учун, Рустам Саъдиев сўнгги икки йилда Ўзбекистонда катта шов-шув кўтарган «Сотқин» ва «Барон» фильмлари режиссёри ҳисобланади.
Изоҳ (0)