Шоҳрух рэпер оилавий ҳаёти ҳақида баъзи маълумотларни ошкор қилди, дея хабар бермоқда «Суғдиёна» газетаси.
«Оилам, шахсий ҳаётим билан боғлиқ маълумотларни доим сир тутганман. Шунинг учун ҳам тўйимизда фақат яқинларим ва оила аъзоларим иштирок этган. Ортиқча шов-шувларсиз», — деди хонанда.
«Қандай танишганимизни батафсил гапириб бермайман — шахсий ҳаётим шахсий бўлгани маъқул. Аёлим билан ўзимиз танишиб, аҳду паймон қилиб, кейин уйдагиларга маълум қилганмиз», — деди Шоҳрух.
«Феъл-атвори ўзимга ўхшайди. Деярли бир хилмиз. Кўп савол бермайди. Жойида, вазиятга қараб гапиришни билади, кайфиятимга қараб иш тутади. Доим фикримга қўшилади, ҳатто баъзида нотўғри гапирсам ҳам. Доим ‘хўп’ деб туриши ёқади», — дея қўшимча қилди рэпер.
Изоҳ (0)