Актриса Зарина Низомиддинова аёл санъаткорлар орасида ишонган дугонаси йўқлигини тан олди, дея хабар бермоқда «Суғдиёна» газетаси.
«Ҳа, санъаткорлар орасида бирорта ҳам дугонам йўқ. Асосан эркак санъаткорлар — Шоҳруххон, ‘Беномъдаги йигитлар билан дўстман», — деди Зарина Низомиддинова.
«Бир қозонда қайнаётганларнинг ҳақиқий дўст бўла олишига ишонмайман», — дея қўшимча қилди актриса Зарина Низомиддинова.
Аввалроқ Зарина Низомиддинова ҳеч бир актрисани ўзига рақобатчи деб билмаслиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)