Папуа-Янги Гвинея шарқидаги Лаэ шаҳрида жойлашган қамоқхонадан қочишга уринган 11 нафар маҳбус полиция томонидан отиб ўлдирилди. Яна 17 нафар маҳбус яраланган. Бу ҳақда маҳаллий EMTV телеканали маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Телеканалнинг маълум қилишича, ҳодиса маҳаллий вақт бўйича 13:00 атрофида юз берган. 30 дан ортиқ маҳбус қамоқхонанинг икки қўриқчисига ҳужум қилиб, турмани тарк этган. Қамоқхона бошлиғи ҳодиса ҳақида полицияни хабардор этгандан сўнг, қочоқларни таъқиб этиш бошланган.
Маҳбусларнинг 11 нафари отиб ўлдирилган, яраланган 17 нафар маҳбус эса яна қамоқхонага қайтарилган. Қамоқхонадан қанча маҳбуснинг қочганлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)