Россиялик терговчилар AZUR air авиакомпаниясига тегишли Boeing 767-300 самолётининг Тошкентга фавқулодда қўниши билан боғлиқ барча тафсилотларни ўрганишга киришди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Ғарбий Сибир транспортдаги тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳозирги вақтда юз берган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган текширув тадбирлари олиб борилмоқда», — дейилади бошқарма хабарида.
Бошқарма ахборотида қайд этилишича, Москвадан Таиланднинг Пхукет шаҳрига учиб кетаётган самолёт бортида 327 йўловчи ва экипажнинг 9 нафар аъзоси бўлган. Фавқулодда қўниш натижасида ҳеч ким жабрланмаган, самолётга зарар етмаган.
Аввалроқ Россиянинг AZUR air авиакомпаниясига тегишли лайнер Тошкент аэропортига фавқулодда қўнгани ва ҳозирча «Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан техник ёрдам сўрамагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)