Халқаро чанғи спорти федерацияси (FIS) таниқли скрипкачи ва тоғ-чанғи спортчиси Ванесса Мэй (Ванакорн)дан унга 2014 йилги Сочи Олимпиада ўйинларида қатнашиш имконини берган натижаларни қалбакилаштиришда ёлғондан айблагани учун узр сўради ва товон пули тўлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2014 йил декабрида Мэй уни ташкилотнинг аксилкоррупция қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилган FIS қарори устидан Лозаннадаги спорт арбитраж суди (CAS)га апелляция берган эди.
2015 йил июнида CAS далиллар йўқлиги сабабли, Мэйнинг апелляциясини қондирди, бироқ Словенияда ўтказилган квалификация пойгаларида қатор қоидабузарликларга йўл қўйилган деб топди.
«Мэй ва унинг атрофидаги кишилар Словениядаги квалификация пойгалари натижасига таъсир қилиш учун ҳеч нарса қилмаган. Биз унга қаратилган айбловлар асоссиз ва ўринсиз бўлганини тан оламиз», — дейилади FIS баёнотида.
Изоҳ (0)