Туркиянинг Анталия шаҳрида ITF туркумидаги, соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларига тенг теннис турнири старт олди. Ушбу мусобақанинг яккалик баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик теннисчи Арина Фольц илк босқичдаёқ мағлуб бўлди.
Халқаро теннис федерациясининг маълум қилишича, 19 ёшли ўзбекистонлик теннисчи илк даврада молдовалик 17 ёшли Анастасия Детюкка қарши кортга чиқди. 1 соату 51 дақиқа давом этган беллашувда Фольц 6:2, 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди.
Таққослаш учун, Арина Фольц WTA рейтингида 803, Анастасия Детюк эса 1106-поғонада таснифланган.
Изоҳ (0)