24 февраль, чоршанба куни Жидда шаҳридаги «Қирол Абдуллоҳ Спортс» стадионида Қаршининг «Насаф» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-турида Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 2-дақиқадасида «Ал-Аҳли» ҳимоячиси Абдулҳаким ал-Фатил бурчакдан узатилган тўпни қаршиликлар дарвозасига киритиб, ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқага келиб Бобур Абдухолиқов орадаги мувозанатни тиклади.
Ўйиннинг 47-дақиқаси «Ал-Аҳли» ҳужумчиси Омар ал-Сома жамоадоши Ҳуссайн ал-Мугави томонидан узатилган тўпни боши билан Элдорбек Суюнов эгаллаб турган дарвоза тўғрилаб қўйди – 2:1. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.
Ушбу ўйинда «Насаф» ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев 75-дақиқада иккинчи сариқ карточка олгани учун майдондан четлатилди.
«D» гуруҳи доирасида бўлиб ўтган иккинчи ўйинда БААнинг «Ал-Айн» жамоаси ўз майдонида Қатарнинг «Ал-Жаиш» клубига қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда қатарлик футболчилар 2:1 ҳисобида зафар қучди. «Ал-Жаиш» сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов мазкур ўйинда 76 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Гуруҳ босқичининг 2-турида «Насаф» ўз майдонида «Ал-Аҳли»га қарши тўп суради, «Ал-Айн» эса Қатарда «Ал-Жаиш» билан ўйнайди. Мазкур учрашувлар 2 март, чоршанба куни бўлиб ўтади.
ОЧЛ – 2016. «D» гуруҳи, 1-тур.
«Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) – «Насаф» (Ўзбекистон) – 2:1 (1:1)
Голлар: Абдулҳаким ал-Фатил (2), Омар ал-Сома (47) – Бобур Абдухолиқов (29)«Ал Аҳли»: Абдуллоҳ Майуф, Комил Муса, Амири Курди, Муҳаммад Аман, Абдулҳаким ал-Фатил (Тайсир ал-Жассим, 70), Волид Рашид (Салмон ал-Моашер, 46), Иоаннис Фетфацидис (Маркинё, 66), Фаҳад Ҳамад, Ҳуссайн ал-Мугави, Ҳассан Сирож, Омар ал-Сома.«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Илдар Маматказин, Азиз Ғаниев (Азамат Алланиёзов, 58), Шуҳрат Муҳаммадиев, Илҳом Шомуродов, Дилшод Раҳматуллаев, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Шерзод Аъзамов, Бобур Абдухолиқов.Огоҳлантиришлар: Ҳуссайн ал-Мугави (89) – Азиз Ғаниев (38), Эркин Бойдуллаев (55).Четлатиш: Эркин Бойдуллаев (75).Эслатиб ўтамиз, ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг бошқа жамоалари — «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Пахтакор» 1-турда дуранг ўйнади.
Изоҳ (0)