Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Terrafugia компанияси TF-X дунёдаги биринчи учар автомобилни 2018 йилда яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Inhabitat маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.

Фото: Inhabitat

Фото: Inhabitat

Лойиҳа раҳбарларининг таъкидлашича, TF-X’нинг прототипи Массачусетс технология институтининг аэродинамик қувурида синовдан ўтмоқда. У двигатель қуввати 300 от кучига тенг суриладиган қанотларга эга бўлиб, уларнинг ёрдамида соатига 322 километр тезликка эриша олади.

Ишлаб чиқарувчилар фойдаланиш учун кабинага кириб, компьютерга жой номини киритиш кифоя қиладиган транспорт воситасини яратишни кўзда тутмоқда.

Terrafugia’дан учар автомобиль сотувда 2025 йилда пайдо бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Terrafugia компанияси аввалроқ TF-X’нинг дизайни концепциясини намойиш этганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди