Американинг Terrafugia компанияси TF-X дунёдаги биринчи учар автомобилни 2018 йилда яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Inhabitat маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Лойиҳа раҳбарларининг таъкидлашича, TF-X’нинг прототипи Массачусетс технология институтининг аэродинамик қувурида синовдан ўтмоқда. У двигатель қуввати 300 от кучига тенг суриладиган қанотларга эга бўлиб, уларнинг ёрдамида соатига 322 километр тезликка эриша олади.
Ишлаб чиқарувчилар фойдаланиш учун кабинага кириб, компьютерга жой номини киритиш кифоя қиладиган транспорт воситасини яратишни кўзда тутмоқда.
Terrafugia’дан учар автомобиль сотувда 2025 йилда пайдо бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Terrafugia компанияси аввалроқ TF-X’нинг дизайни концепциясини намойиш этганди.
Изоҳ (0)