КХДР томонидан учирилган сунъий йўлдош Ерни масофадан туриб зондлаштиришни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Космик вазият разведкаси бош маркази раҳбари полковник Андрей Калюта маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Аввалроқ Америка расмийлари сунъий йўлдош ишга тушмаганлиги ва орбитада «бир парча метал» каби айланаётганлигини маълум қилган эди.
«Космик қурилма чиқарилган орбитага оид маълумотларни мувофиқлаштириш орқали қўлга киритилган таҳлил натижаларидан келиб чиқиб ушбу космик қурилма ерни масофадан туриб зондлаштирувчи, яъни разведка функциясини амалга ошира оладиган қурилма эканлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин», — деди Калюта.
Изоҳ (0)