Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Боку шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида ғолиб бўлди, дея хабар бермоқда «Sports.uz».
Ўзбекистонлик гимнастикачи таяниб сакраш йўналишида олтин медални қўлга киритди. Кумуш медаль словениялик Тяса Киссулефга насиб этган бўлса, австралиялик Лиза Икер бронза медалига эга бўлди.
Нашрнинг ёзишича, эндиликда Чусовитина апрель ойида бўлиб ўтадиган Олимпиада саралаш босқичида олимпия ўйинлари лицензиясини берувчи сўнгги турнирга тайёргарликни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина АҚШнинг Хьюстон шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича кечган Гран-при турнирида иккита медалга сазовор бўлганди.
Изоҳ (0)