Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин ўзини киноактёр сифатида синаб кўришини таъкидлади. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
— Ўзимни Голливуд киносида синаб кўраман-ми? Нима учун йўқ? Ҳозир олдимга бундай вазифани қўймаяпман, аммо, менга фильмда суратга тушиш таклифи келиб тушган. Шунчаки, ҳозирги турмуш тарзим билан барчасига улгуриш қийин – машғулотлар, ўйинлар. Лекин келажакда бу мен учун қизиқарли бўларди.
Менимча, бош ролни ўйнай олмасам керак, ҳа, иккинчи даражали ролни ҳам. Мен ўрганишни яхши кўраман. Актёрлик маҳоратини фақат яхши актёрлардан ўрганиш мумкин. Мен бу борада маҳоратли эмасман, аммо, бу иш билан шуғуллансам, ўсишга эришишим мумкин.
Актёрнинг иши футболчининг ишидан кескин фарқ қилади. Актёр – жуда чиройли ва мураккаб касб. Ишончим комил, эртами-кечми катта кинода рол ўйнайман. Аввал кичик ролларда ўйнаб тажриба тўплайман, кейин эса кўрамиз, – дейди Криштиану Роналду.
Изоҳ (0)