Фижидаги «Уинстон» тропик циклони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Аввалроқ 20 кишининг ҳалок бўлганлиги ва етти кишининг бедарак йўқолганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Тўфон хавфлиликнинг энг юқори, бешинчи даражаси билан баҳоланган. Ҳукумат 30 кун муддатга табиий офат режимини жорий этилишини эълон қилди. 22 февраль, душанба куни комендант соати бекор қилинган.
Мамлакат ҳукуматининг вакили Эван Перриннинг сўзларига қараганда, 4,5 минг киши истиқомат қилувчи оролда жуда кам бино қолган.
Изоҳ (0)