«Uff.uz» Ўзбекистондаги клублар матбуот хизмати, спорт нашрлари ва ТВ журналистлари араб клубларининг номини бузиб, нотўғри талаффуз қилиши олдини олиш мақсадида, уларни тўғри ўқиш қоидаларини келтириб ўтди.
«Ал Шабаб» эмас, «Аш-Шабоб» («Аш-Шабаб» — бу ҳам тўғри) бўлади, «Ал Наср» эмас, «Ан-Наср» бўлади, «Ал Садд» эмас, «Ас-Садд» бўлади.
«Ал-Жаиш», «Ал-Иттиҳод», «Ал-Ҳилол»лар шундай ёзилади ва ўқилади. Эслаб қолинг, орасида албатта чизиқча бўлади.
Араб тилида «ой ҳарфлари» ва «қуёш ҳарфлари» деган иборалар бор. У шуни англатадики, қуёш ҳарфлари бунақа пайт иккиланади. Яъни, чизиқча «-» дан кейин бошланадиган қуёш ҳарфи ва чизиқчадан аввалгиси бир хил ўқилади ва албатта «-» билан ёзилади. Буни ўзбекистонлик шарқшунос олимлар ҳам тасдиқлаган.
«Бунёдкор»нинг бугунги (23 февраль) рақиби - «Ал-Наср» эмас, «Ан-Насср» бўлади. Иккита «с» ҳарфи бор, бу БААнинг битта «с» ҳарфи билан ёзиладиган «Ан-Наср» жамоасидан фарқ қилади.
Изоҳ (0)