MasterCard тўлов тизими Буюк Британияда амалга оширилган тўловларни тасдиқлаш учун мижознинг юзини таниш хизматини жорий қилади. Бу ҳақда Financial Times нашрига асосланиб, «РБК» ёзмоқда.
Селфи орқали юзни танишдан ташқари, MasterCard’нинг британиялик мижозлари бармоқ изларидан ҳам идентификация мақсадларида фойдаланиши мумкин бўлади. Бу тизим ишга тушса, карта эгалари пин-кодлар, пароллар ва тўловни тасдиқлаш кодларидан фойдаланишига эҳтиёж қолмайди.
Технология муқаддам АҚШ ва Нидерландияда синовдан ўтказилган эди. Компаниянинг хавфсизлик масалалари бўйича директори Ажей Бхалланинг ишонтириб айтишича, селфи ёрдамида тўловларни амалга ошириш фойдаланувчиларга маъқул тушган. Шу йилнинг ёзида MasterCard хизматни жаҳоннинг 14 давлатида ишга туширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)