Facebook компаниясида ижтимоий тармоқларда виртуал реаллик (VR)ни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган бўлим очилди, дея хабар бермоқда «РБК» компания сайтига таяниб.
«Биз Facebook’да ижтимоий VR бўйича жамоа яратдик ва VR бўйича бўлажак ижтимоий ҳамкорликни ўрганишга диққат қаратамиз. Ушбу жамоа бугунги кундаги VR технология ёрдамида мулоқот қилиш ва ахборот алмашиш йўлларини, шунингдек, уни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли истиқболларни тадқиқ этади», — дейилади баёнотда.
Компания таъкидлашича, келажакда VR алоқанинг янада кўпроқ турларини тақдим этади. Булар, чунончи, «дунёнинг турли бурчакларида яшайдиган дўстлар учун вақтни бирга ўтказиш ва бир-бирининг ёнида эканлигини ҳис қилиш имконияти»дир.
Facebook ушбу жамоа айтиб ўтилган мақсадларга эришиш учун Oculus ва компаниянинг бошқа гуруҳлари билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)