Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рус православ черкови етакчиси патриарх Кирилл Рим папаси Франциск билан учрашувга тайёргарлик махфий тарзда олиб борилгани сабабларига ойдинлик киритди. Бу ҳақда у Лотин Америкасига сафари якунлари бўйича Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида россиялик журналистларга берган интервьюси чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».

Фото: VistaNews

Фото: VistaNews

«Мени мазкур мулоқотдан қайтаришга ҳеч ким урингани йўқ, чунки бу ҳақда деярли ҳеч ким билмасди ҳам. Бу учрашув ҳақида беш кишининг хабари бор эди, уларнинг кимлигини айтиб ўтирмайман. Нега бундай бўлди? Чунки бундай мулоқотни очиқ-ошкор тарзда тайёрлашнинг имкони йўқ, бунга қаршилик қиладиганлар ниҳоятда кўп», — дея таъкидлаган Кирилл.

Унинг айтишича, гап «учрашувнинг ўзида қандайдир хавф бор» деб ўйлайдиган православларда ҳам эмас. «Буни умуман истамаган қудратли кучлар бор, шу сабаб хотиржам ва ортиқча шовқин-суронсиз тайёргарлик кўриш керак эди, биз шундай қилдик ҳам», дея изоҳ берган патриарх.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Рим папаси Франциск ҳам Corriere della Sera газетасига берган интервьюсида учрашувга икки йил давомида тайёргарлик кўрилгани ва махфий музокаралар олиб борилганини билдирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк