Ҳиллари Клинтон Демократлар партиясининг Невада штатида бўлиб ўтган кокусида (ёпиқ партия йиғини) нуфузи ортиб бораётган рақиби — сенатор Берни Сандерс устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Собиқ давлат котиби президентликка номзод бўлиши учун даъво қилишга имкон бериши мумкин бўлган ушбу ғалабани тасдиқлади. «Невада, раҳмат! Кимлардир менга ишонмаганди, аммо биз ҳеч қачон бир-биримизга ишончсизлик билан қарамаганмиз», — дея таъкидлаган Клинтон.
Кокусдаги овозларнинг 80 фоиздан зиёди ҳисоблаб чиқилган бўлиб, Клинтоннинг натижаси 52,1, Сандерсники эса 47,8 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)