Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэла президенти Николас Мадуро миллий валюта 37 фоизга девальвация қилиниши ва бензин нархи оширилишини эълон қилди. Мазкур чоралар буҳронга юз тутган мамлакат иқтисодиётини жонлантириш учун қабул қилингани билдирилмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Zuma

Фото: Zuma

Миллий валюта бир АҚШ доллари учун 6,3 дан 10 боливаргача тушди. Шу пайтгача дунёдаги энг арзон баҳода бўлган бензин нархи 20 йил давомида биринчи марта қимматлашди. 91 октанли бензин 0,07 дан 1 боливарга, 95 октанли бензин эса 0,097 дан 6 боливаргача кўтарилган. Расмийлар бу орқали йилига 800 миллион доллар тежаб қолишни кўзламоқда.

Bank of America маълумотларига кўра, Венесуэланинг нефть экспортидан оладиган даромади охирги уч йил мобайнида 97 миллиарддан 37 миллиард долларгача камайган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова