Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳукуматини қайтадан тузишни талаб қилди. Порошенконинг баёнотида вазирлар маҳкамаси жамоатчилик ишончини йўқотгани, ҳукуматни қисман янгилаш учун вақт бой берилгани айтилади, деб хабар беради Meduza.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Ҳозирча бош вазирда ушбу талабни қай тариқа амалга ошириш яхшироқ бўлишини танлаш имконияти сақлаб қолинади», — дейди Порошенко.

Украина президентининг сўзларига кўра, янги ҳукумат амалдаги коалициянинг базасида шакллантирилиши керак. Коалиция таркибига Пётр Порошенко блоки, бош вазир Арсений Яценюкнинг «Халқ фронти», «Батькившчина» ва «Самопомошчь» бирлашмаси киради.

Порошенко Олий радани тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб қўйди, бироқ бу ҳуқуқдан бошқа иложи топилмай қолганда фойдаланишга ваъда берди.

Украина президенти, шунингдек, бош прокурор Виктор Шокинга истеъфо беришни таклиф этганини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар