Буюк Британия ва Голландиянинг Royal Dutch Shell компанияси Эронга олдин етказиб берилган нефть учун қарзини тўлай бошлади. Бу ҳақда Эрон нефть вазирлиги расмий вакили Асқар Хендий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Январь ойида Эрон миллий нефть компанияси ва Shell 2,7 миллиард доллар миқдоридаги қарз бўйича якуний келишувга эришди. 2011—2012 йилларда етказиб берилган Эрон нефти учун тўланадиган маблағ мамлакатга нисбатан қўлланган халқаро санкциялар туфайли хорижда музлатиб қўйилганди.
Хендий Shell ва Европадаги айрим бошқа компаниялар қарз тўловини амалга ошира бошлаганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)