Россиянинг Екатеринбург шаҳрида яшовчи Фаниль Киранов 9,2 минг гугурт донасидан Эйфель минорасининг кичрайтирилган нусхасини ясади. Бунинг учун ярим йилга яқин вақт кетди, дея хабар беради «ТАСС».
«Техник маълумотим йўқ, барчасини чизмаларсиз бажараман. Минора нусхасини ясаш учун унинг фотосуратидан фойдаландим», — дея ҳикоя қилади сим ўровчи бўлиб меҳнат қиладиган Киранов.
Эйфелдан ташқари, екатеринбурглик ҳаваскорнинг ҳисобида Москвадаги Останкино ва Канаданинг Торонто шаҳридаги Си-Эн Тауэр миноралари ҳам бор. Ҳозир бу ишлар унинг уйида сақланмоқда, аммо Киранов минораларни музейга топширишга тайёр эканлигини билдирган.
Изоҳ (0)