Буюк Британиянинг Глостершир графлигида яшовчи Алан Майлс аёзли кунлардан бирида ҳовлисидан чиқинди контейнерини олиб чиқишига тўғри келди. Бироқ у катта муаммога дуч келди: йўлак шунчалик музлаган эдики, эркак уни тахта девордан ажратиб турган бир неча метрни босиб ўтиши учун бир неча дақиқа керак бўлди, дея ҳикоя қилади Meduza.
Майлс бироз олдинга қадам ташлашга муваффақ бўлди, бироқ шундан сўнг яна орқага қараб кета бошлади. Ниҳоят у контейнерни тахта деворгача қандай етказишни ўйлаб топди. Эркакнинг ҳаракатларини турмуш ўртоғи (у видеога тасвирга олган) ва икки нафар фарзанди кузатиб турган, кадр ортида уларнинг кулгисини эшитиш мумкин.
[embed]https://youtu.be/1S33SRv-pnQ[/embed]
Изоҳ (0)