Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футзал бўйича Тошкентда давом этаётган Осиё чемпионатининг чорак финалидаги Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги ўйин якунланди.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

Учрашувда ўзбекистонлик футзалчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон сафидан Дилшод Раҳматов дублга эришган бўлса, Нодир Элибоев яна бир голга муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон футзал термаси Осиё чемпионатининг ярим финали ва энг муҳими Колумбияда ўтказиладиган футзал бўйича жаҳон чемпионатининг йўлланмасига эга бўлди.

Ўзбекистон футзал термаси тарихда биринчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Ушбу муваффақият билан футзал бўйича Ўзбекистон термасининг барча мухлисларини муборакбод этамиз.

Футзал бўйича Осиё чемпионати. 1/4 финал

Ўзбекистон – Ироқ – 3:0 (1:0).

Голлар: Дилшод Раҳматов (18, 39), Нодир Элибоев (31).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади